Туркия терма жамоаси футболчиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

Туркия терма жамоаси футболчиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

Туркиянинг «Коняспор» ва миллий терма жамоаси ҳимоячиси Аҳмет Чалиқ йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

27 ёшли футболчи 11 январь куни Туркия вақти билан эрталаб соат 9 ларда бахтсиз ҳодисага учради. Чалиқ бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган. Спортчи олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган вақтда футболчи машинада ёлғиз бўлган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов бошлаган.

Чалиқ 2020 йилнинг кузида «Галатасарой»дан «Коняспор»га ўтганди. У Туркия терма жамоаси либосида саккизта ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига битта гол урган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!