Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигидан коронавирусдан сақланишнинг 14 қоидаси 

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигидан коронавирусдан сақланишнинг 14 қоидаси 

Туркияда яшовчи ватандошларимиз, ўз юртдошларини коронавирус зарарларидан огоҳлантириш учун Тукрия ССВ томонидан эълон қилинган қуйидаги тавсияларни турк тилидан таржима қилишди.

1. Қўлларингизни тез-тез сув ва совун билан камида 20 сония давомида ишқалаб ювинг.

2. Шамоллаш аломатлари кўринган одамлардан камида 3-4 қадам узоқ туринг.

3. Йўталганингизда оғиз ва бурунни бир марта ишлатиладиган қоғоз рўмолча билан ёпинг ёки тирсакнинг ички қисми билан тўсинг.

4. Қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришманг.

5. Қўлларингизни кўзингиз, оғизингиз ва бурнингизга текизманг.

6. Чет элга сафар қилманг ёки сафарингизни кечиктиринг.

7. Чет элдан қайтганингизда илк 14 кунни уйда ўтказинг.

8. Хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг.

9. Либосларингизни 60-90 С да кир ювиш кукини билан ювинг.

10. Эшик туқичлари каби тез-тез ишлатадиган жой, жиҳоз ва анжомларни ҳар кун тозаланг, дизинфекция қилинг.

11. Агар сизда шамоллаш аломатлари кўринса, кекса ва сурункали касалликка чалинганлар билан алоқа қилманг, ниқоб тақмасдан ташқарига чиқманг. Ўзингизни карантинга олинг, меҳмон қабул қилманг.

12. Сочиқ ва бошқа гигиеник воситаларингиздан фақат ўзингизгина фойдаланинг.

13. Кўпроқ сув ичинг, тартибли овқатланинг, уйқу меъёрингизга диққат қаратинг.

14. Агар сизда иситма, йўтал ва нафас қисилиши каби ҳолатлар пайдо бўлса, ниқоб тақиб, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

Туркчадан Муҳиддин Қудрат ўғли таржимаси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!