Ғазо секторидан 61 нафар бемор ва уларнинг 49 нафар ҳамроҳи бўлган самолёт Мисрдан Туркияга етиб келди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Маълум қилинишича, уларни Анқара аеропортида Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа кутиб олган.
Аксарияти саратон касаллигига чалинган беморлар Туркияга ҳарбий транспорт самолётлари орқали мамлакат Миллий Мудофаа вазирлигига етказилган.
Фаҳреттин Кожага кўра аввалроқ 27 нафар бемор ва 13 нафар ҳамроҳликдан иборат ғазоликларнинг биринчи гуруҳи даволаниш учун Туркияга келган.
"Мен Исроил соғлиқни сақлаш вазирига Туркия Ғазолик беморларни даволаш мақсадида мамлакатга олиб келиш учун фаол ҳаракат қилаётганини айтдим. Бу биринчи навбатда чақалоқлар ва болаларга тегишли. Мен, шунингдек, бир-икки кун ичида янги эвакуацияни режалаштираётганимизни маълум қилдим", деди вазир.
Шунингдек, Кожанинг айтишича, Туркия Ғазонинг хавфсиз ҳудудида дала касалхонаси яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.