Турк клуби Шомуродовнинг трансфери бўйича ишни давом эттирмоқда

Турк клуби Шомуродовнинг трансфери бўйича ишни давом эттирмоқда

Туркиянинг «Трабзонспор» клуби "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовни қўлга киритиш бўйича ҳаракатларни давом эттирмоқда. Буни жамоа бош мураббийи Абдуллоҳ Овчи тасдиқлади.

Туркияликлар 27 ёшли футболчини бир йилга ижарага олиб (бунинг учун жамоа 1 миллион евро таклиф қилди), кейинги йилда унинг трансферини "Рома" талаб қилаётганидан камроқ суммага сотиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродовга "Болонья" клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда. Аммо "Рома" ҳозирча нархни пасайтиришни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов Конференциялар лигасининг ўтган йилги мавсуми саралаш босқичида "Трабзонспор" жамоасига қарши сафардаги ўйинда гол урганди.

"Трабзонспор" жорий мавсумда Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун кураш олиб бормоқда. Жамоа Даниянинг "Копенгаген" клубига қарши дастлабки ўйинда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Жавоб ўйини 23 август куни Туркияда бўлиб ўтади. Туркияликлар мазкур баҳсда 2та тўп фарқи билан ғалаба қозонишса, ЕЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!