Тўқаев Россиянинг орденини олишдан ҳам бош тортди

Тўқаев Россиянинг орденини олишдан ҳам бош тортди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев президентлик ваколати тугагунига қадар на маҳаллий, на хорижий мукофотларни олмасликка қарор қилган. Шу сабаб у Россиянинг Александр Невский орденини ҳам қабул қилмади. Бу ҳақда “Tengrinews” нашри хабар бермоқда.

Хабарда таъкидланишича, Россия томони Қосим-Жомарт Тўқаевни Александр Невский ордени билан тақдирлашни таклиф қилган.

"Давлат раҳбари бундай орден берилгани учун миннатдорлик билдирди. Бироқ у президентлик ваколатлари тугагунга қадар ҳам ички, ҳам хорижий мукофотларни қабул қилмасликка қарор қилди. Шу сабаб, яқинда Бишкекка ташрифи чоғида президент Тўқаев Қирғизистоннинг энг олий ордени “Биринчи даражали Манас"ни олишдан ҳам бош тортганди”, дейди Қозоғистон президентининг матбуот котиби Руслан Желдибай.

Эътироф этиш керакки, кеча, 17 июнь куни Россия президенти Владимир Путин иштирокидаги Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Тўқаев Қозоғистон ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган квази-давлатлар, яъни Донецк ва Луганск Халқ Республикаларини тан олмаслигини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (18 )

    ➣Behruz Shukurov࿆✊
    Diktatura o‘rnatmasa bo‘ldi janob To‘qayev!
    Фозил Равшанов
    Кийинги навбать козокистон
    N
    Койил 👍
    Мирзаев Нуриддин
    👍
    Uzbek
    Gap yuq respect 👍 Rivojlanish strategiyasini uzidan boshlabdi
    Uzbek
    Gap yuq respect 👍 Rivojlanish strategiyasini uzidan boshlabdi
    Shuncaki uyin
    Jasur
    ++
    0111
    👍
    Гулом
    Nima bo‘lyapsi bu dunyoda hamma bir biriga aralashib ketdi
    УЛУГБЕК
    Куркоди
    Sherzodbek
    Ishqilib oxiri baxayr bo‘lsin
    𝐴𝑋𝑅𝑂𝑅𝐵𝐸𝐾
    Шундан кейин, Путинни кузини олдида днр лнр мустакиллигини тан олмаслигини айтди. Путин енидаги одамниям ранги окариб кетди. . Буни айтишмадию аник узларинг. Шунака чала хабарлар билан юрасизларда
    Оxsford
    Путиннинг шохи синиш арафасида турганини сезиб турибди бу орденлар путиндан кейин бир тангага қиммат лигини билади.
    Мадаминов Ё
    Жуда тугри карор килибди Козогистон президенти.
    Мадаминов Ё
    Аник узда руспарастликна моиллик купрок шекилли...берилаетган хабарларидан билиниб коляпти...балки аудиториясини купи руспараст булганлиги учундир уларни озгина булса хам ишириш учун айтай руспараст рашистларга ёкадигон хабарлар ёзиб чикар....
    SHOKIRJON
    САН гейпарастларга х**й борми бўлмасам бетта?
    Shuhrat
    Омасанг, энайникини ол, к,озак,