Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон прокуратураси воқеа тумани «Суўёнли» овули ҳудудида соат 05:30 ларда юз бергани, 1990 йилда туғилган С.У., вояга етмаганлар — 2006 йилда туғилган С.К., 2007 йилда туғилган С.М. ва 2004 йилда туғилган Д.М. ер остидаги сув қувурини қазиб олаётган вақтида тупроқ ўпирилиб, босиб қолганини маълум қилганди. С.У., С.К. ва С.М. воқеа жойида вафот этган, вояга етмаган Д.М. эса тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
«Қорақалпоқ сув таъминоти» маълумотларига кўра, ушбу фуқароларнинг 3 нафари мактаб ўқувчилари бўлган. Улар 9 июнь куни тонгги соат 4:00—4:30 атрофида диаметри 300 миллиметр бўлган чўян қувурни ноқонуний тарзда синдириб олиб кетмоқчи бўлганда, ёғингарчилик туфайли юмшаб қолган тупроқ остида қолган. 3 киши воқеа жойида вафот этган бўлса, бир киши қочиб кетган ва кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.