Тунис ҳукумати душанба куни мамлакатдаги фавқулодда ҳолат тартибини яна бир ойга узайтириш тўғрисида фармон чиқарди.
Президент Кайс Саид томонидан имзоланган фармон биринчи марта 2015 йилда эълон қилинган фавқулодда ҳолат режимини 2025 йил 30 январга қадар узайтиради, деб хабар беради Тунис Республикасининг расмий журнали.
Фавқулодда ҳолат жорий этилганда мамлакат ҳукумати адлия органларининг рухсатисиз фуқароларни уй қамоғига олиш, расмий митинглар ва йиғилишларни тақиқлаш, комендантлик соати жорий этиш, оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш ва цензура қилиш каби алоҳида ваколатларга эга.
Тунисда фавқулодда ҳолат биринчи марта 2015 йилнинг 24 ноябрида президент қўриқчилари автобусига бомбали ҳужум уюштирилган ва 12 нафар аъзо ҳалок бўлганидан кейин эълон қилинган эди.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Тўқаев журналистнинг БМТга раҳбарлик қилиш режалари туфайли 2026 йилда Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериш сўровига шу тарзда жавоб берган.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчиси Абдуллоҳ бин Сауд ал-Анезийни чақириб, унга содир этилган қатллар муносабати билан “кескин иборалар” билан норозилик нотасини топширган.