2025 йил 20 январда Дональд Трампнинг инаугурацияси Вашингтондаги Капитолий биноси ташқарисида эмас, ичида бўлиб ўтади. Бу ҳақда республикачининг ўзи 17 январь куни TruthSocial ижтимоий тармоғида ёзган.
Трампнинг айтишича, АҚШ пойтахтида 20 январь куни совуқ Арктика шамоллари ва “рекорд даражада паст ҳарорат” кузатилиши кутилмоқда. Метеорология хизмати маълумотларига кўра, душанба куни Вашингтонда ҳаво ҳарорати кундузи -5°С, кечаси эса -12°С гача тушиши кутилмоқда. Республикачининг фикрича, бу минглаб фавқулодда вазиятлар ходимлари ва маросим томошабинлари учун хавфли бўлиши мумкин.
"Мен одамларнинг ҳеч қандай зарар кўришини ёки жароҳатланишини хоҳламайман. Шунинг учун мен инаугурация нутқи, шунингдек, ибодатлар ва бошқа нутқларни Капитолий Ротундада айтишни буюрдим", деб ёзган сайланган президент.
Дональд Трамп “Capital One Arena”да томошабинлар учун маросимнинг жонли эфири ташкил этилишини қайд этди. Трампнинг ўзи ўз тарафдорларини кутиб олиш учун лавозимга киришгач, у ерга келишга ваъда берган.
Вашингтондаги Миллий аллейида маросим ўтказилиши режалаштирилган Капитолий зинапояси олдида аллақачон минглаб стуллар ўрнатилган. Энди улар керак бўлмайди. Капитолий ротундадаги залнинг ўзи бир неча юз кишини сиғдира олади.
Одатда АҚШ президентининг инаугурация маросими Капитолий биноси олдидаги кўчада бўлиб ўтади. Масалан, Трамп 2017 йил 20 январда лавозимга киришганида ҳам шундай бўлган. Республикачининг ўзи эслаганидек, 1985 йилда Рональд Рейганнинг инаугурацияси пайтида совуқ об-ҳаво туфайли маросим Капитолий ротундасига кўчирилган эди.
Маълумот учун, АҚШнинг тўққизинчи президенти Уильям Генри Харрисон 1841 йилда инаугурация маросимида ёмон об-ҳавога эътибор бермай, шляпа ёки пальтосиз шамолда туриб узоқ нутқ сўзлаган. Бир ой ўтгач, 68 ёшли сиёсатчи пневмониядан вафот этган.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
10 июль куни Киевда Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) полковниги Иван Воронични ўлдирган ва 13 июлда йўқ қилинган қотиллар ҳақида янги тафсилотларни маълум қилинди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.