Трампнинг айблов хулосаси таҳрирланди

Трампнинг айблов хулосаси таҳрирланди

АҚШ махсус прокурори Жек Смит собиқ президент Дональд Трампга қарши 2020 йилги президентлик сайловларида фирибгарликка уриниш бўйича ҳисоботнинг янгиланган ҳолатини тақдим этди. Бунга АҚШ Олий судининг Трампнинг жиноий жавобгарликка тортилишдан қисман дахлсизлиги борлиги ҳақидаги қарори сабаб бўлган.

Гап собиқ президентнинг конституциявий ваколатлари доирасида содир этган ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортилишдан ҳимояланиш ҳуқуқи ҳақида бормоқда. "Трамп шахс сифатидаги ўз хатти-ҳаракатларига оид суд жараёнларида иммунитетга эга эмас", деяилади Олий суд баёнотида.

Шу боис, янги хулоса Дональд Трампнинг президент сифатида қилган ҳаракатларига оид барча айбловларни олиб ташлаб, сайловда номзод сифатида қилган ишларига эътибор қаратади. Трамп айбланаётган ҳолатлар ўзгаришсиз қолмоқда. Собиқ президентнинг ўзи Truth Social ижтимоий тармоғида Смит "Олий суд қарорини четлаб ўтиш учун худди шу ишни шунчаки қайта ёзган" дея фикр билдирган.

Хулосанинг аввалги ва таҳрирланган ҳолатида ҳам, Трамп ҳозирда эски айбловларга дуч келмоқда: 2020 йилги президентлик сайловларида Жоржия сайлов комиссияси раҳбарига таъсир ўтказиш, қўзғолон кўтариш (Капитолийга бостириб кирган сайловчиларнинг радикал қисмини қўллаб-қувватлаш), тўловларни яшириш учун ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ҳоказо.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!