Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Хитой армияси сунъий интеллект чипларидан фойдаланиши хавфи мавжудлигига қарамай, Пекинга Nvidia H200 чипларини сотишга рози бўлганини маълум қилди.
Трамнинг сўзларига кўра, у Хитойга чипларни 25 фоизлик бож эвазига сотишга рози бўлгани ва Си Жинпин бу қарорни ижобий қабул қилганини билдирди. АҚШ президентининг эълони ортидан Nvidia компанияси акциялари дарҳол 2 фоизга ошган.
Трампнинг айтишича, Nvidia H200 чиплари Хитой ва бошқа давлатлардаги тасдиқланган мижозларга етказилади ҳамда кучли миллий хавфсизлик чораларига риоя қилинади. Шу билан бирга, президент бу жараён орқали Америка хавфсизлигига путур етмаслигига ишонишини таъкидлади.
"Биз миллий хавфсизликни ҳимоя қиламиз, Қўшма Штатларда иш ўринларини яратамиз ва сунъий интеллект соҳасида Америка етакчилигини сақлаб қоламиз. Nvidia'нинг Қўшма Штатлардаги мижозлари аллақачон ўзларининг юқори даражада илғор Blackwell чиплари устида ишлашмоқда, тез орада Rubin ҳам чиқарилади. Уларнинг ҳеч бири ушбу келишув таркибига кирмайди. Менинг маъмуриятим доимо Американи биринчи ўринга қўяди", — дея қўшимча қилди Оқ уй раҳбари.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.