АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойга қарши умумий қиймати 600 миллиард долларлик импорт божхона тўловларини жорий этганини маълум қилди. Бу миқдор бошқа ҳар қандай Америка раҳбари давридагидан кўпроқ.
"Мен Хитойга қарши 600 миллиард долларлик жуда катта божхона тўловларини жорий этдим. Бошқа ҳеч бир президент бундай миқдорда тўлов жорий қилмаган," деб таъкидлади Трамп Оқ уйдаги чиқиши пайтида.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Мюнхен конференцияси доирасида АҚШнинг ҳар қандай кейинги бир томонлама санкцияларига Хитой жавоб беришини ва агар Қўшма Штатлар уни бостиришга қарор қилса, "охиригача ҳаракат қилишини" айтди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Ван Ининг сўзларига кўра, Хитой АҚШ билан барқарор, соғлом ва мустаҳкам икки томонлама муносабатлар ўрнатишга ҳамда икки давлатнинг бирга яшаши учун тўғри йўлни топишга тайёр. "Агар АҚШ буни хоҳламаса, Хитойни бостиришга ва чеклашга интилса, бизда охиригача худди шундай йўл тутишдан бошқа илож қолмайди," деб қўшимча қилди Ван И.
Дипломат АҚШ санкцияларини қўрқитиш усули деб атади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.