АҚШ президенти Дональд Трамп Украина урушини ҳал қилиш бўйича келишувга эришиш учун қаттиқ муддат йўқлигини айтди.
Бу ҳақда Америка етакчиси маълум қилди.
"Менинг муддатим қанчалигини биласизми? Қачонки бу уруш тугайди", деди у журналистларнинг АҚШ тинчлик режаси шартларига рози бўлиш учун аввалроқ белгилаган 27 ноябрь муддати ҳақидаги саволларига жавоб берар экан.
Трамп, шунингдек, Вашингтоннинг Европадаги иттифоқчилари Киев учун хавфсизлик кафолатларини таъминлашда фаол роль ўйнашини таъкидлади.
"Европа бу ишда жиддий иштирок этади. Биз бу борада Европа билан ишлаяпмиз", деди у Украина можаросини ҳал қилишда хавфсизлик кафолатлари қандай муҳокама қилиниши ҳақидаги саволга жавоб берар экан. "Европа ҳақиқатан ҳам бунинг тугашини хоҳлайди."
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.