АҚШ президенти Дональд Трамп Япония бош вазири Санаэ Такаити билан телефон мулоқоти чоғида унга Тайван ҳақида Хитойнинг салбий муносабатига сабаб бўлиши мумкин бўлган баёнотлар бермасликни маслаҳат берди.
Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, АҚШ раҳбари Япония бош вазири "Пекинни провокация қилишдан" қочиши керак, деб ҳисоблайди. Газетанинг қайд этишича, Трамп бу тавсияларни мулойим оҳангда берган ва Такаитидан аввалги баёнотларини қайтаришни талаб қилмаган. АҚШ президенти Япония бош вазири билан суҳбатидан олдин Хитой раҳбари Си Сциньпин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб ёзади газета.
Такаитининг Тайван яқинида юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий инқироз Токиони ўзининг "жамоавий ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқи"дан фойдаланишга мажбурлаши мумкин бўлган "экзистенциал таҳдид”ни келтириб чиқариши ҳақида парламентдаги сўнгги баёноти Пекинда қаттиқ норозилик уйғотди ва икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг сезиларли даражада ёмонлашишига олиб келди. Шу фонда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ватандошларини Японияга саёҳат қилишдан огоҳлантирди. Бундан ташқари, Давлат Кенгашининг Тайван ишлари бўйича бошқармаси матбуот котиби Пэн Цинъэнь Япония Бош вазири орол ҳақидаги сўнгги изоҳлари учун Тайван халқидан кечирим сўраши кераклигини айтди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.