"АҚШ президенти билан савдо божларини пасайтириш масаласидаги муваффақиятсиз музокаралардан сўнг, Швейцария ҳукумати Оқ уйга швейцариялик саноат магнатларидан иборат делегация орқали Доналд Трампга қимматбаҳо совғалар юборишга қарор қилган. Бундан кўп ўтмай, АҚШ ушбу масалада Швейцария томони билан учрашишга рози бўлган", дея хабар бермоқда нашр вазиятдан хабардор манбаларига таяниб.
Делегация таркибига қимматбаҳо металлар савдоси билан шуғулланувчи Швейцария трейдери MKS PAMP SA раҳбари Марван Шакарчи, люкс тоифадаги соатлар ишлаб чиқарувчи Rolex компанияси раҳбари Жан-Фредерик Дюфур ҳамда қимматбаҳо буюмлар ишлаб чиқарувчи Richemont компанияси кузатув кенгаши раисининг раиси Йоханн Руперт кирган.
"МКS PAMP SA бошлиғи томонидан Трампга қиймати 130 минг доллардан бироз ошиқроқ бўлган олтин қуймаси берилган, Дюфур эса АҚШ президентига стол устига қўйиладиган олтин соат совға қилган. Айнан шу олтин соат Трамп учун афзал кўриладиган совға сифатида кўрилган", — дейди Ахios манбаси.
Қўшма Штатлар Швейцариядан импорт қилинаётган маҳсулотларга нисбатан божларни 39 фоиз даражасида белгилаган эди. Швейцариялик саноатчиларнинг Оқ уйга ташрифидан кейин АҚШ ҳукумати Швейцария товарларига жорий этилган божлар миқдори 15 фоизга туширилганини эълон қилди.
Доналд Трамп аввалроқ ҳам бошқа давлатлар вакилларидан қимматбаҳо совғалар қабул қилган. Масалан, май ойида Қатар қироллик оиласи Трампга президент борти сифатида фойдаланиш мўлжалланган Boeing 747-8 самолётини совға қилган эди. Август ойида Apple бош директори Тим Кук сиёсатчига 24 каратли олтин асосга эга гравировка қилинган шиша диск совға қилган. Шунингдек, Оқ уй раҳбари октябр ойида Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мёндан олтин тожни совға сифатида олган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.