АҚШ президенти Дональд Трамп Киев ва Москва Россия-Украина урушини тугатиш бўйича келишувга эришишга жуда яқин эканини айтди.
Трамп бу ҳақда 27 ноябрь куни Шукроналик куни арафасида Оқ уйда ўтказилган маросимдаги чиқиши чоғида айтиб ўтган.
"Бу осон эмас. Лекин билмайман, мен у ерга етамиз деб ўйлайман. Ўйлайманки, келишувга жуда яқинмиз. Биз буни билиб оламиз. У ерга тезроқ етиб оламиз деб ўйлагандим", - дея қўшимча қилди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал қилиш бўйича Вашингтон таклиф қилган дастлабки тинчлик режаси 28 банддан иборат эди. Бироқ Украина томони билан кейинги музокаралар чоғида тинчлик режаси сезиларли даражада ўзгартирилди ва Киев манфаатларини ҳисобга олган ҳолда 19 бандга қисқартирилди.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров 25 ноябрь куни Киев ва Вашингтон Женевада муҳокама қилинган келишувнинг асосий шартлари бўйича умумий келишувга эришганини маълум қилди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.