АҚШ президенти Дональд Трамп Калифорния штатидаги Мексика билан чегара ҳудуди деворига ўз дастхатини қўйди. Ушбу жараён видеоси президентнинг “Twitter”даги расмий аккаунтига юкланган, деб ёзмоқда «RBC» нашри.
«Ушбу девор тафтида бемалол тухум қовуриш мумкин», — дейди Трамп, тўсиққа тирмашиб чиқишни истаган одамларни куйдирадиган иссиқликка эга деворга таъриф берар экан. Унинг қўшимча қилишича, девор таркиби темир арматура ҳамда бетондан иборат ва уни осонликча бузиб бўлмайди. Трампнинг сўзларига кўра, ҳукумат деворни синаш мақсадида унга тирмашиш учун 20 та тажрибали аплинистни юборган ва уларнинг ҳеч бири бу ишнинг уддасидан чиқа олмаган.
Эслатиб ўтамиз, Мексика чегарасида девор барпо этиш Дональд Трамп президентлик сайловлари вақтида берган энг асосий ваъдаларидан бири бўлиб, уни қуришни молиялаштириш бўйича баҳслар сабаб қурилишнинг тўхтатилиши АҚШ тарихида энг узоқ, яъни 35 кун давом этган танаффус бўлди. Шундан сўнг Трамп фавқулодда ҳолат эълон қилди ва бошқа лойиҳаларга ажратилган 6 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағни қурилишга ажратди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.