АҚШ Олий суди Дональд Трамп маъмуриятига мигрантларни ўз ватани бўлмаган учинчи давлатларга депортация қилиш амалиётини яна давом эттириш имконини берди.
29 сентябрь куни қабул қилинган қарор билан қуйи суднинг ушбу сиёсатни тўхтатиб турган ҳукми вақтинча кучдан қолдирилди. Уч нафар либерал судья бунга қарши чиққан, натижада қарор 6:3 нисбатда қабул қилинган.
Мазкур сиёсат мигрантларни уларнинг фуқаролигига мансуб давлатдан бошқа мамлакатларга юбориш имконини беради. Reuters маълумотига кўра, амалдаги тартибда депортация қилинаётган шахсларга олдиндан етарли огоҳлантириш бериш ёки ўша давлатда таъқиб ва қийноқ хавфи мавжудлигини билдириш учун алоҳида имконият яратиш талаби бекор қилинган.
Трамп маъмурияти мазкур механизмни 2025 йилда жорий этган эди. Ҳукумат бу чорани айрим давлатлар ўз фуқароларини қабул қилишдан бош тортган ҳолатларда зарур восита сифатида кўрсатмоқда. Танқидчилар эса у мигрантларни хавфли мамлакатларга юбориш эҳтимолини оширишини таъкидламоқда.
Суд ҳужжатларида келтирилишича, 2025–2026 йилларда камида 25 минг киши 28 дан ортиқ учинчи давлатга депортация қилингани ҳақида баҳолар мавжуд.
Бироқ Олий суд 29 сентябрда дастурнинг қонунийлиги бўйича якуний қарор чиқармади. Суд ишни кўриб чиқишга қабул қилди ва асосий муҳокамаларни 2026 йил декабрида ўтказишни белгилади. Унда учинчи давлатларга депортация сиёсати АҚШ қонунлари, процессуал ҳуқуқлар ҳамда қийноқларга қарши халқаро мажбуриятларга мос келиши масаласи кўриб чиқилади.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ташаббус Москва томонига ўтаётгани ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмади.
2026 йил охирига келиб Brent, Dubai Fateh ва WTI, каби нефтнинг энг машҳур навларнинг нархлари 1 баррель учун ўртача 95,74 долларга етади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси хабарида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 12 октябр куни Киевга Россия томонидан баллистик ракеталар билан ҳужум қилинганидан олдин халқаро ҳамкорлардан огоҳлантириш келмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган.