АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида Пентагон раҳбари лавозимига ўзи таклиф қилган номзод Пит Хегсет Сенатда тасдиқланишига ишонч билдирди.
Трамп аввалроқ телебошловчи ва собиқ ҳарбий Пит Хегсетга мудофаа вазири лавозимини беришни таклиф қилган эди. Politico нашри хабарига кўра, бу қарор Вашингтонда шокка сабаб бўлди. Аввалроқ New Yorker нашри Хегсет иш жойида мунтазам равишда мастлиги ва одобсизлиги, шунингдек, корпоратив маблағларни ўзлаштиргани учун икки фахрий ҳимоя гуруҳидан ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берган эди. Оммавий ахборот воситалари, шунингдек, ҳамкасблар эшиттиришлар олдидан Хегсетда алкоголь ҳидини сезишган. Hill газетасининг хабар беришича, Хегсет тайинланган тақдирда ичишни тўхтатишга ваъда берган.
"Пит ҳозир яхши ишлаётганга ўхшайди. Ҳа, одамлар бироз хавотирда эди... у ҳарбийларни яхши кўради ва менимча, одамлар буни сеза бошлашди... Ҳа мен унинг номзодига ҳали ҳам ишонаман, у жуда ақлли йигит... Ўйлайманки, кўп сенаторлар менга қўнғироқ қилиб, уни ажойиб эканини айтишди", — деди Дональд Трамп.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Россиянинг “Рособоронекспорт” давлат компанияси Эронга уч йил давомида — 2027 йилдан 2029 йилгача, 500 та “Верба” зенит-ракета мажмуаси ва 2,5 мингта 9М336 ракеталарини етказиб беради
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Волож Исроил фуқаролигига эга. У 2022 йилда Россияни тарк этган ва кейинроқ Россиядаги бизнесини ҳам сотди. 2023 йилда у Россияга қарши баёнотлар билан чиқди.
БМТ ҳузуридаги Атом энергияси бўйича комиссия маълумотига кўра, Эрон номаълум жойда 9 450 килограмм (20 833 фунт) юқори даражада бойитилган уран сақламоқда.
Эммануэль Макрон Европа Иттифоқининг Жанубий Америка билан тузилган Меркосур савдо келишувини «вақтинча» амалга жорий этиш қарори «ёмон сюрприз» бўлганини билдирди.
АҚШнинг Эронга ҳужум қилиш хавфи туфайли Қуддусдаги АҚШ элчихонаси ўз ходимларини Исроилни тарк этишга чақирди. Элчи Майкл Хакаби тегишли хатни эълон қилди, деб хабар беради The New York Times.
Каппадокиянинг марказида жойлашган тарихий Ортаҳисар қишлоғи Халқаро Cittaslow (Секин шаҳарлар) тармоғига расман аъзо сифатида қабул қилинди. Узоқ ва пухта тайёргарлик жараёнидан сўнг Ортаҳисар рекорд даражадаги балл тўплаб, барқарор шаҳар ривожи ҳамда бетакрор маданий меросини асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларида муҳим босқичга эришди. Шаҳарнинг Cittaslow тармоғига қўшилиши билан Туркиядаги секин шаҳарлар сони 29 тага етди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячиларнинг масъулиятсизлиги оқибатида болани ток урганлиги ҳолати юзасидан расмий маьлумот берилди.