АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Ғазо аҳолиси учун янги жойлар сифатида Марокаш, Пунтланд ва Сомалиландни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Исроилнинг N12 телеканали манбаларига таяниб хабар берди.
Манбаларга кўра, Вашингтон ушбу ҳудудлар АҚШ билан алоқаларини мустаҳкамлашга қизиқиши мумкин деб ҳисоблайди:
🔹 Пунтланд ва Сомалиланд халқаро миқёсда тан олинишга интилмоқда,
🔹 Марокаш эса Ғарбий Саҳрога оид баҳсларга аралашган.
Оқ уй вакиллари фаластинлик қочқинларни жойлаштириш ушбу минтақалар учун халқаро мавқеини мустаҳкамлаш имконияти бўлиши мумкин деб ўйламоқда.
Трампнинг Ғазо аҳолисини кўчириш режасига дунё бўйлаб кескин қаршилик билдирилди.
🚫 Яқин Шарқнинг етакчи давлатлари –
🇹🇷 Туркия, 🇯🇴 Иордания, 🇪🇬 Миср, 🇸🇦 Саудия Арабистони ва 🇶🇦 Қатар бу таклифни рад этди.
🔹 Иордания ташқи ишлар вазири Айман Сафади мамлакати «Фаластинликларни мажбуран кўчириш жараёнида қатнашмайди», дея таъкидлади.
🔹 Миср эса бу режа минтақа барқарорлигига таҳдид солишини билдирди.
🔹 Туркия ТИВ раҳбари Ҳакан Фидан эса, «Фаластин муаммоси айнан шундай ғайриинсоний қарорлар натижасида бошланган», дея эслатиб ўтди.
🌍 БМТ ва Европа Иттифоқи Ғазо келажаги фақат дипломатик йўл билан ҳал этилиши кераклигини таъкидлади.
🇩🇪 Германия, 🇫🇷 Франция ва 🇪🇸 Испания ҳам Трамп режасига қарши чиқди.
🔹 Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок фаластинликларни мажбуран кўчириш «янги азоб-уқубатлар ва нафрат тўлқинини келтириб чиқариши» ҳақида огоҳлантирди.
⚖️Human Rights Watch ва Amnesty International бу ташаббусни Женева конвенциялари бузилиши деб атади.
🔹 Фаластин расмийлари бу ҳаракат уларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини бузиши ва бутун минтақада беқарорликка олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
Трамп танқидни рад этди ва ўз режасини «ҳамма учун мақул вариант» деб атади.
Ҳозирча АҚШ N12 телеканали маълумотларини тасдиқламади ҳам, инкор этмади ҳам.
🇲🇦 Марокаш, Пунтланд ва Сомалиланд ҳам ҳали расмий баёнот бермади.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.