Бундан мақсад республикачиларни қўллаб-қувватлаш, деб хабар бермоқда Bloomberg.
"АҚШ президенти Доналд Трамп 2026 йилда ўтказиладиган Конгрессга оралиқ сайловлар кампанияси доирасида мамлакат бўйлаб саёҳатларни кўпайтиришни режалаштирмоқда", дея хабар бермоқда нашр.
Агентлик манбаларининг маълум қилишича, Трамп ўзининг биринчи президентлик даврида кузатилгани каби демократларнинг Конгресс Вакиллар палатасида назоратни қўлга олиши, қонунчилик ташаббуслари тўхтаб қолиши ва унга икки марта импичмент эълон қилишга уринишлар каби ҳолатларнинг такрорланишидан хавотирда. Шу сабабли президент 2026 йилги сайлов кампаниясида сафарларни фаолроқ амалга оширишни истамоқда.
Оқ уй Трампнинг бу режалари ҳақида изоҳ бермади. Бироқ аввалроқ Трамп республикачиларни шахсан қўллаб-қувватлашини ва Конгресснинг иккала палатасида ҳам назоратни сақлаб қолишни мақсад қилганини билдирган эди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Сўровномада иштирок этган республикачиларнинг 42 фоизи агар Яқин Шарқда америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлса ёки яраланса, бу кампанияни қўллаб-қувватламаслигини билдирган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.