Трамп оммавий депортацияларни тезлаштириш учун 18-аср уруш қонунини қўлламоқчи.
АҚШ президенти Дональд Трамп ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш мақсадида 1798 йилда қабул қилинган "Чет эллик душманлар тўғрисида"ги қонунни қўллашни режалаштирмоқда.
Трамп маъмурияти мазкур қонунни жиноий тўдалар аъзолари деб ҳисобланган муҳожирларни суд муҳокамасисиз мамлакатдан чиқариб юбориш учун ишлатиши мумкин. Бу эса иммиграция судларини четлаб ўтиш ва депортация жараёнларини сезиларли даражада тезлаштириш имконини беради.
Шунингдек, Трамп ноқонуний муҳожирларга қарши курашиш учун ҳарбий ресурслардан фойдаланишни кўзламоқда. Масалан, Техас Миллий гвардиясига чегара ҳудудларида ноқонуний равишда АҚШга кирган шахсларни ҳибсга олиш ваколати берилди.
Бу ҳаракат инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари томонидан кескин танқид қилинмоқда. Америка фуқаролик эркинликлари иттифоқи (ACLU) каби ташкилотлар мазкур қонунни иммиграция сиёсатида ишлатиш қонуний бўлмаслигини таъкидламоқда.
Шунингдек, Трамп маъмурияти жиноий тўдаларни террорчи ташкилотлар сифатида белгилаш ва уларнинг аъзоларини депортация қилиш бўйича янги чораларни кўришни режалаштирмоқда. Байден маъмурияти даврида АҚШга келган минглаб венесуэлалик муҳожирлар ҳам ушбу чоралар доирасида депортация қилиниши мумкин.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.