Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида республика бўйлаб "Тоза ҳаво" ойлигининг биринчи босқичи бошланди.
"Тоза ҳаво" ойлиги "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида” ҳамда “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунлар ижросини таъминлаш мақсадида 2 босқичда ўтказилади. Биринчи босқич 10-апрелдан 10-майгача, иккинчи босқич 10-августдан 10-сентябргача (Тошкент шаҳрида 10-сентябр — 10-октябр) давом этади.
Тадбир давомида республикамизнинг барча ҳудудларидаги йўл-патрул масканларида, вилоят, туман (шаҳар)ларнинг марказий кўчаларида бензин, дизел, табиий сиқилган ва суюлтирилган газда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори махсус асбоб-ускуналар орқали кўрикдан ўтказилади. Экологик носоз деб топилган транспорт воситалари ҳайдовчиларига тегишли чоралар кўрилиб, носозлик бартараф этилмагунча транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.
Маълумот учун, "Тоза ҳаво" ойлиги техника воситаларидан атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ зарарли ташламалар чиқарилишига йўл қўймаслик мақсадида доимий тарзда ўтказиб келинмоқда. Хусусан, ўтган 2023-йилда 318 556 та автотранспорт воситаси экологик назоратдан ўтказилган ва атмосферага жами 209 232 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинган.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Шу билан бирга санкциялар Озон банкнинг Россиядаги фаолиятига ҳам таъсир кўрсатмайди. Банкни чет элда ҳеч қандай активлари йўқ, мамлакат ташқарисида операцияларни амалга оширмайди
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.