Асалари етти хазинанинг бири, деб бежизга айтилмайди. Бу соҳани кўпчиликка нотаниш ва мураккаб томонлари бор. Найман маҳалласида яшовчи Фозил Норов йигирма йилдан бери асаларичилик билан шуғулланиб келади. У киши билан суҳбатлашганимизда, “хазина“нинг айрим сирларини ошкор қилди.
Айтишларича, шундай неъматга шакар қиёмини қўшиб сотадиганлар ҳам учрайди. Демак, “тоза асал“ ибораси бежизга ишлатилмас экан.
– Асалари бор йўғи 30-35 кун умр кўради, – дейди Ф.Норов. – Кейинги авлодни очириш учун кўпроқ озуқа керак. Она асалари қатъий ҳисоб-китобга амал қилади. Озуқага қараб уруғ очади. Ишчилар меъёрдаги асални келтирмаса, насл беришдан тўхтайди. Шундай вақтларда қўшимча озуқа бериш зарур. Йўқса уларнинг сони камайиб кетади.
Уялар доим бир жойда турса қўшимча озуқага талаб ортади. Мавсумга қараб, албатта. Шу боис қутиларни гул чанги етарли бўлган ҳудудга кўчириб туриш керак.
Куз келиши билан далада гуллаш мавсуми поёнига етади. Энди қутилардан асал олинмаслиги лозим. Қишлаш учун ҳар бир уяда 3-3,5 килограмм асал қолдирилади. Бу уядаги уч-тўрт мингта ҳашаротнинг қишлаши учун етади. Январь ойининг илиқ кунлари оз-оздан қиём солиш фойдали. Ҳашарот тўқ бўлса, совуқдан омон чиқади. Баҳорда яна гуллаш мавсуми бошлангач, асаларилар бол тўплашни бошлайди. Кейин қўшимча озуқа бериш шарт эмас.
Қиём уларнинг озуқаси. Фақат боқиш учун берилади. Аммо асал олиш, миқдорини ошириш учун ундан фойдаланмаймиз. Бу табиий маҳсулотнинг сифати, шифобахшлигини “кесади“. Нима кўп, ширинлик кўп. Асал фақат ширин бўлгани учун истеъмол қилинмайди. Ҳамма гап унинг шифобахшлигида.
Айни вақтда Ф.Норов юз қути асаларини Зарбдор туманидаги пахта далаларига қўйган. Июль ойидан бери пахтадан асал оляпти. Пахтанинг фақат гулидан асал олинмайди. Айтишича, ўсимлик барг остига қорамтир шира йиғади. Ундан ҳам тоза асал олиш мумкин.
Асаларичиликда қутиларни бир жойдан бошқа жойга кўчириш сифатли маҳсулот олишдан ташқари, ҳосилдорликни оширади. Шу сабабли баҳорда Найман маҳалласи ва туман ўрмон хўжалиги ерлари танланса, кузгача Жиззах вилоятининг Бахмал ва Зарбдор туманига йўл олар экан. Бу ҳар йили бир тоннага яқин маҳсулот олиш имконини беради.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддасида пенсия учун ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Президент Трамп ҳукуматимизнинг энг юқори даражаларида қанча вақт сарфлашга арзигуликлигини ҳал қилиши керак бўлган бир лаҳза келади. Бу Украинадаги уруш аҳамияциз эмас. Лекин мен Хитой билан содир бўлаётган воқеалар узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун муҳимроқ, деб айтардим", деди Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига.
АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.