Жиноят кодексининг 165-моддасига кўра, товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш -уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Товламачилик: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Товламачилик: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан;в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шу ўринда суд амалиётидан мисол келтирсак: Судланувчи Элдор Мирзохидов (исм шарифлар шартли) 2021 йил октябрь ойининг бошларида жабрланувчи Ирода Шоевага сир сақланиши лозим бўлган маълумотлар, яъни “ўта яқин” муносабатда бўлган ҳолатларни видеотасвирга тушириб олгани, уни тарқатиб юбориши ва оила-аъзоларига ошкор қилишини айтиб қўрқитиб, ундан 5.000.000 сўм беришини талаб қилиб, уни ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, ундан 5.000.000 сўм ҳамда жорий йил 21 февраль куни М.Исақованинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1.500.000 сўм пулларни олиб, товламачилик қилган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 32-моддасига мувофиқ, умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишдан иборат бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб топилмайди.
Судланувчи Элдор Мирзохидовнинг содир этган жиноятининг объекти ва содир этиш усули, оқибатлари бир хил бўлиб, унинг жиноий ҳаракати умумий, ягона қасд билан қамраб олинган ва унинг содир этган товламачилик жинояти давомли ҳарактерга эга бўлган жиноят ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 1-бандида, жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилиши, 3-бандида, ЖКнинг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтиришлар берилган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиб, тарафларнинг музокара сўзларини, судланувчининг ҳимоя ва охирги сўзини тинглаб, ишдаги далилларни ҳар томонлама тўла текшириб, муҳокама қилиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.
Дилмурод Мадаминов,
Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ватанингиз хавф остида бўлганида, шундай жасорат ва матонат билан курашасизки, бизнинг буни тасаввур қилишимиз қийин, чунки биз ҳеч қачон бундай вазиятда бўлмаганмиз, — деди генерал
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.