Тошкентнинг қатор ҳудудларида ичимлик суви ва иссиқ сув таъминоти бир кунга ўчирилади

Тошкентнинг қатор ҳудудларида ичимлик суви ва иссиқ сув таъминоти бир кунга ўчирилади

Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик суви ва иссиқ сув таъминоти бир кунга ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ хабар берди.

Унга кўра, 2023 йил баҳорги-ёзги мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим ҳудудларда сув таъминоти тўхтатилади. Хусусан, 29 май соат 09:00 дан 30 май соат 09:00 гача:

Мирзо Улуғбек тумани бўйича: Уруғчилик маркази, Миллий боғ, Янги тонг, Алишеробод, Зафар, Жўшқин, Соғлом авлод, Фаровон ҳаёт, Жасорат, Нурли Замин кўчаларида, Анай булоқ кўчаси кўп қаватли уйда, Техника хавфсизлиги олийгоҳида, Вилоят суд-тиббиёт экспертизасида, Меҳнат ва ижтимоий академиясида;

Сергели тумани бўйича: “Нўғайқўрғон”, “Юқори Дархон”, “Белариқ”, “Паст Дархон” маҳаллаларида, Деҳқон бозори, Сергели автомобиль бозорида;

Янгиҳаёт тумани бўйича: “Дўстлик”, “Чарағон”, “Виқор”, “Ал-Фарғоний”, “Тошкент”, “Чортоқ”, “Чорбоғ”, “Ёрқин ҳаёт”, “Олчазор”, “Қипчоқ”, “Йўлдош”, “Янги Чоштепа”, “Чоштепа”, “Иқбол”, “Файзли” маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар ва хусусий хонадонларда, 37-сонли оилавий шифохонада, 1-сонли туғуруқхонада, туман ҳокимияти ва прокуратурасида сув бўлмайди. Сув таъминоти тўхтатилган манзилларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!