Тошкентда “Заковат-Гамбит” финали ўтказилмоқда

Тошкентда “Заковат-Гамбит” финали ўтказилмоқда

Пойтахтимизда соврин жамғармаси 600 миллион сўмдан иборат III “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимиз ёшларининг интеллектуал салоҳиятини оширишда муҳим мусобақа бўлган мазкур турнир бу йил учинчи бор ўтказилмоқда.

Турнир финалида 4 минг нафардан ортиқ иштирокчилар орасидан энг кучлилар беллашмоқда. Бу йил ҳам жаҳоннинг энг машҳур шахмат усталари “Заковат-Гамбит” шахмат турнирига меҳмон сифатида таклиф этилганлиги айни мудао бўлди.

Кеча 14-жаҳон чемпиони, шахмат олимпиадасининг уч карра ғолиби Владимир Крамник, аёллар ўртасида тўрт карра жаҳон чемпиони бўлган хитойлик Хоу Ифан турнир иштиокчилари учун мастер-класс ва ҳаяжонли шахмат сеансларини ўтказишди.

Бугун, 19 ноябрь куни “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг ғолиб ва совриндорлари аниқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!