Тошкентда Spark эр-хотинни уриб кетди

Тошкентда Spark эр-хотинни уриб кетди

Жорий йилнинг 27 март куни соат 11:30 да Тошкент шаҳар Олмазор туманида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, эр-хотин пиёдалар йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган. Уларга биринчи Damas йўл берган, аммо орқада Spark'ни бошқариб келаётган 1997 йилда туғилган аёл тормоз беришга улгурмай, икки пиёдани уриб кетган.

Воқеа юз бергандан сўнг аёл қорин бўшлиғи, кўкрак қафаси жароҳати билан Тошкент тиббиёт академиясига ётқизилган. Аммо кўрсатилган ёрдамга қарамай, у шу куни соат 15:10 да жонлантириш бўлимида вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!