2023 йил 02 февраль куни соат тахминан 10:50ларда Паркент тумани Заркент қишлоғида жойлашган “Заркент ота” зиёратгоҳи рўпарасида сой устида кўприк қурилишида ишлаётган “Йўл қурилиш” МЧЖда кран ҳайдовчиси бўлиб ишлаб келган Тошкент вилояти, Бўстонлик тумани, Товоқсой қўрғони, Илашов кўчаси 16-уйда яшовчи 17.06.1985 йилда туғилган Аметов Салим Айдерович бошқараётган юк крани кўприк учун мўлжалланган бетон плитани кўтараётган вақтда, кран ағдарилиши натижасида ушбу кран бошқарувчиси С.А.Аметов тан жароҳати олиб Паркент туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Паркент тумани тиббиёт бирлашмасининг №64-сонли маълумотномасига кўра С.А.Аметовнинг танасида БМЧ, БМЁЖ, умуртқа поғонаси кўкрак бел қисми юмшоқ тўқималари лат ейиши, кўкрак қафаси қорин тўмтоқ жарохати, ўнг томон пневмоторакс, травматик шок каби тан жароҳатлари борлиги аниқланиб, олиб борилган тиббий ёрдам муолажаларига қармай С.А.Аметов олган тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ хузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан №272491/2023-16HA-сонли жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.