Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 03 февраль куни соат 16:00 ларда номаълум шахслар бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда ўзганинг мулкини очиқдан очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Яккасарой тумани Чўпон ота кўчасининг поезд темир йўли билан кесишган чорраҳаси яқинида вояга етмаган 9 ёшли Арина Т.,ни қўлида бўлган нархи 2.100.000 сўм бўлган «Redmi 8 Lite» русумли телефон аппаратини қўлидан юлиб олиб, ҳодиса содир бўлган жойдан қочиб кетишган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни фуқаро 21 ёшли Шаҳзод Б. ва Шохиста Б.,лар содир этганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Шаҳзод Б. ва Шоҳиста Б.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, ўғирлаб олинган уяли алоқа телефон аппаратини улар “Малика” савдо мажмуасида 550.000 сўм пул эвазига сотиб юборганликлари, бундан ташқари ушбу жиноятни содир этишга вояга етмаган шахсни жалб қилишганликлари ҳам аниқланган.
Ҳозирги вақтда юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) ва 127-моддаси 3-қисми (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан айб эълон қилиниб, ҳар бирига нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Зеленский, шунингдек, эълон қилинган сулҳ вақтида Россия оммавий ракета ва авиация зарбалари бермаганини, бироқ фронтда жанг ҳаракатлари давом этаётганини таъкидлади.
НУЖ ҳақидаги ҳужжатлар АҚШ президенти Доналд Трампнинг кўрсатмаси билан эълон қилинмоқда, у апрель ойида бу мавзудаги «қизиқарли» маълумотларни ошкор қилишга ваъда берган эди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.