Глобал туризм саноатининг мураккаб механизмлари: Майамидаги ўзбек эксперти билан таҳлилий суҳбат

Глобал туризм саноатининг мураккаб механизмлари: Майамидаги ўзбек эксперти билан таҳлилий суҳбат

Бугунги шиддатли глобаллашув даврида туризм ва овқатланиш индустрияси шунчаки хизмат кўрсатиш соҳаси эмас, балки улкан иқтисодий қувват ва маданиятлараро мулоқот майдонига айланди. Айниқса, АҚШ каби ушбу соҳада дунё етакчиси бўлган давлатларда бошқарув тизимини ўрганиш ҳар бир мутахассис учун улкан профессионал мактабдир. Бугун биз Жанубий Кореяда академик пойдевор қуриб, айни дамда Флориданинг энг нуфузли курорт шаҳарларидан бири Майамида халқаро тажриба орттираётган мутахассис Акмалжон Жалолов билан соҳанинг ички динамикаси ва глобал трендлари ҳақида суҳбатлашамиз.

Глобал туризм саноатининг мураккаб механизмлари: Майамидаги ўзбек эксперти билан таҳлилий суҳбат

— Акмалжон, суҳбатимизни профессионал траекториянгизнинг бошланғич нуқтасидан бошласак. Андижондан бошланган интилишларингиз қандай қилиб сизни Жанубий Корея орқали глобал майдонга олиб чиқди?

Биласизми, профессионал йўл ҳар доим ҳам чизиқли бўлмайди. Мен олий маълумотли инсонлар муҳитида вояга етганман, ота-онам таълимга жуда жиддий эътибор беришарди. Ёшлигимдан дунёни кўриш ва турли маданиятларни тадқиқ қилишга бўлган саргузашт иштиёқи менда кучли эди. Шу сабабли, халқаро миқёсдаги олийгоҳларга интилдим. Канада ва Сингапур университетларидан ҳам таклифлар бор эди, бироқ Жанубий Кореянинг Сежонг университети менга 70 фоизлик грант тақдим этгани ва у ердаги таълим тизимининг қатъий интизоми сабабли танловим Кореяда тўхтади.

Дастлаб, ўша давр талабига кўра, Computer Science (IT) йўналишида ўқишни бошладим. Аммо бир йилдан сўнг тушуниб етдимки, алгоритмлар ва монитор қаршисидаги соатлар менинг киришувчан табиатимни чеклаб қўяётганди. Мен инсонлар билан жонли мулоқотда бўлишни, уларнинг психологиясини тушунишни ва меҳмондўстлик санъати орқали қиймат яратишни истардим. Шунда дадил қарор қабул қилдим: ўқишимни “Hospitality, Tourism and Food Service Management” йўналишига ўтказдим. Шу билан бирга, бизнес жараёнларини чуқур таҳлил қилиш учун “Business Administration”ни ҳам қўшимча йўналиш сифатида танладим. Бу шунчаки соҳа алмаштириш эмас, балки ўз табиатимга мос профессионал пойдевор қуриш эди.

— Сиз хизмат кўрсатиш соҳасида энг қуйи поғонадан бошлаб бошқарув даражасигача кўтарилгансиз. Бу “вертикал юксалиш” жараёни сизга раҳбар сифатида қандай фундаментал сабоқларни берди?

— Бу йўл менга раҳбарлик — бу буйруқ бериш эмас, балки жараённи ичкаридан ҳис қилиш эканини ўргатди. Сеулда ўқиш давомида молиявий мустақил бўлиш ва соҳани “ошхонаси”дан ўрганиш учун француз ресторанига оддий “Kitchen Porter” бўлиб кирдим. Биласизми, халқаро стандартларда раҳбарлик даражасига чиқиш учун аввал энг қуйи меҳнатнинг оғирлигини билиш шарт. Ўша пайтдаги шефим дунёга машҳур Гордон Рамзейнинг шогирди эди. Ундаги қаттиққўллик ва тартиб-интизом мени ҳайратда қолдирган. У ерда меҳмондўстлик шунчаки жилмайиш эмас, балки ҳар бир ҳаракат сонияларда ўлчанадиган математик аниқликдаги механизм эди.

Ошхонада идиш ювишдан бошлаб, “Commis Chef”, “Line Chef”, кейинчалик “Sous Chef” ва ниҳоят “Head Chef” ҳамда ресторан бошқарувчиси даражасига етдим. Бу жараён менга бешта олтин қоидани ўргатди: сабр, қаноат, ирода, итоат ва шижоат. Агар сиз оддий ходимнинг иш юкини, ошхонадаги босимни ҳис қилмасангиз, ҳеч қачон самарали бошқарувчи бўла олмайсиз. Бугун мен халқаро жамоани бошқараётганимда, ҳар бир ходимнинг вазифасини мукаммал билишим менга вазиятни тўлиқ назорат қилиш имконини беради.

Глобал туризм саноатининг мураккаб механизмлари: Майамидаги ўзбек эксперти билан таҳлилий суҳбат

— Сеулда нафақат бошқарувни қўлга олганингиз, балки ресторанларнинг бренд сифатини оширишда эксперт сифатида қатнашганингиз ҳақида эшитганмиз. Бу жараён қандай кечган эди?

— Тўғри таъкидладингиз. Фаолиятим давомида бир нечта ресторанларда нафақат Head Chef ва менежер сифатида ишладим, балки уларнинг умумий концепциясини яхшилаш бўйича экспертлик қилдим. Ўша пайтда асосий эътиборимни таомларнинг визуал эстетикасини ва хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқишга қаратганман.

Хусусан, менюдаги таомларни безатиш, уларни мижозга нафақат мазали, балки “Michelin style”да — декоратив ва юқори санъат даражасида тақдим этиш тизимини жорий қилдим.

Бу жараёнда таомнинг сифатини визуал кўриниш билан уйғунлаштириш ресторанларнинг рейтингига ижобий таъсир кўрсатди. Тўғриси, орадан қарийб саккиз-тўққиз йил ўтганлиги сабабли ўша пайтда консалтинг берган баъзи кичик нуқталарнинг номлари бугун ёдимда йўқ, лекин уларда жорий қилганимиз — таомга санъат асари сифатида қараш фалсафаси менинг бугунги профессионал услубимнинг пойдевори бўлиб қолган. Бу тажриба менга битта нарсани ўргатди: ҳар қандай оддий ошхонани тўғри визуал ёндашув ва сифат назорати орқали юқори даражадаги брендга айлантириш мумкин.

— Майами — жаҳон туризмининг “benchmark” шаҳарларидан бири. У ердаги “Sole Miami, A Noble House Resort” каби нуфузли меҳмонхона тизимида ишлаш давомида Америка меҳмондўстлик саноатининг қайси жиҳатлари сизни кўпроқ ҳайратда қолдирди?

— АҚШга, аниқроғи Флоридага келишим тасодиф эмас, балки академик меҳнатим натижаси бўлди. Сежонг университетидаги юқори баҳоларим ва Computer Systems Institute (CSI) томонидан берилган “Academic Honor Society” аъзолиги менга Майами эшикларини очди. Америка меҳмондўстлик тизимининг сири — “проактивлик” ва маълумотлар билан ишлашда. Биз мижознинг ниманидир сўрашини кутмаймиз, балки унинг эҳтиёжини у ҳали ҳис қилмасидanoq башорат қиламиз.

“Sole Miami”да туризмнинг энг юқори намуналарини кўрдим: бу ерда ҳар бир детал, мижоз билан мулоқотдаги тана тилидан тортиб, кутилмаган вазиятларда ечим топиш тезлигигача қатъий профессионал стандартлар асосида ишлайди. Мени ҳайратда қолдирган нарса — меҳнатга бўлган муносабат. Иш берувчилар менинг ҳаракатларимни “аъло” деб баҳолашди ва буни шунчаки сўзда эмас, балки кутилмаган қимматбаҳо рағбатлар билан тасдиқлашди. Бу шуни кўрсатадики, Америка тизимида натижа ва фидойилик ҳамиша муносиб баҳоланади.

— Глобал эксперт сифатида айтинг-чи, бугунги кунда овқатланиш индустриясида истеъмолчилар хулқ-атвори қандай ўзгармоқда ва бу бизнес стратегияларига қандай таъсир қилмоқда?

Глобал туризм саноатининг мураккаб механизмлари: Майамидаги ўзбек эксперти билан таҳлилий суҳбат

— Ҳозирги истеъмолчи шунчаки “тўйиш” учун ресторанига бормайди. Улар “тажриба” ва “ҳикоя” (storytelling) қидирмоқда. Бугунги кунда овқатланиш индустрияси гастрономия, технология ва эстетика чорраҳасида турибди. Одамлар таомнинг таркиби қанчалик соғлом эканлиги ва унинг қандай етказиб берилишига жуда катта аҳамият беришмоқда.

Бизнес нуқтаи назаридан бу шуни англатадики, биз энди фақат меню устида эмас, балки бренднинг эмоционал интеллекти устида ишлашимиз керак. Масалан, АҚШда “farm-to-table” (фермадан дастурхонгача) концепцияси ёки экологик барқарорлик мижоз садоқатини белгиловчи асосий омилларга айланган. Агар сизнинг бизнесингиз мижозга маълум бир ижтимоий ёки эстетик қиймат бера олмаса, рақобатда ютқазасиз.

— Ўзбекистон туризм салоҳияти ҳақида гапирганда, кўпинча тарихий обидаларни тилга оламиз. Бироқ, халқаро стандартлар нуқтаи назаридан бизга сервис архитектурасида нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?

— Саволингиз жуда ўринли. Бизнинг энг кучли томонимиз — самимийлик ва табиий меҳмондўстлик. Бироқ, халқаро бозорда “профессионал сервис” ва “шахсий меҳмондўстлик” ўртасида фарқ бор. Бизга сервисни тизимлаштириш, яъни “сервис архитектураси” етишмаяпти. Бу дегани, мижоз меҳмонхонага кирганидан то чиқиб кетгунига қадар ҳар бир “контакт нуқтаси” стандартлаштирилган бўлиши керак.

Биз кўпинча кайфиятга таяниб хизмат кўрсатамиз, лекин халқаро стандартларда сервис ходимнинг кайфиятига боғлиқ бўлмаслиги шарт. АҚШда ўрганганим шуки, ҳар бир хатти-ҳаракатнинг ўз алгоритми бор. Ўзбекистон туризмини дунё даражасига олиб чиқиш учун биз миллий самимийлигимизни мана шу қатъий халқаро бошқарув протоколлари билан бирлаштиришимиз керак. Шунда биз нафақат тарихий обидаларимиз, балки юқори даражадаги хизматимиз билан ҳам рақобатлаша оламиз.

— Сизнинг келажакдаги орзуингиз — “Она Ватаним — Ўзбекистон” бренди остида глобал ресторанлар тармоғини очиш. Бу лойиҳани бошқарув ва маркетинг нуқтаи назаридан қандай қилиб муваффақиятли қилиш мумкин?

— Бу лойиҳанинг замирида ўзбек ошхонасини глобал “fine dining” (юқори даражадаги сервис) даражасига кўтариш ётади. Мен Сеул, Дубай ва Майами каби шаҳарларда бу брендни очишни режалаштираётганимда, асосий урғуни маркетинг ва менежмент синтезига қаратаман. “My beloved country Uzbekistan” шунчаки ресторан эмас, балки ўзбек маданиятининг замонавий интерпретацияси бўлиши керак.

Маркетинг нуқтаи назаридан, биз миллий таомларимизни халқаро мижознинг дидига ва эстетик талабларига мослаб “re-paking” (қайта қадоқлаш) қилишимиз зарур. Масалан, паловни тақдим этишда унинг тарихини, ингредиентларининг шифобахш хусусиятларини замонавий услубда тушунтириб бера олишимиз керак. Менежментда эса, мен Америкада ўрганган “Service Excellence” тизимини қўллайман. Мақсад — мижозга шунчаки овқат бериш эмас, балки уни Ўзбекистоннинг бой маданияти билан профессионал даражада таништиришдир.

— Меҳмондўстлик соҳасига энди кириб келаётган ёш мутахассисларга профессионал эксперт сифатида қандай маслаҳат берасиз?

— Биринчи навбатда, тилларни ўрганишдан тўхтаманг. Тил — бу ахборот ва маданиятга кириш калитидир. Иккинчидан, ўз соҳангизнинг энг “қора” ишидан уялманг. Мен Head Chef даражасига чиққунча минглаб идишларни ювганман ва бундан асло афсусланмайман. Бу сизга соҳанинг пойдеворини ўргатади.

Учинчидан, академик ва амалий билимнинг балансини сақланг. Амалиёт тажриба беради, лекин академик билим (Business Administration, Marketing) сизга стратегик қараш ва бошқарув қобилиятини беради. Мен ўқиш давомида стипендиялар ютганим ва CSI Honor Society каби илмий жамиятларга аъзо бўлганим сабабли бугун Майамида мутахассис сифатида қадрланяпман. Ёшларга айтар сўзим: ҳар доим ўз устингизда ишланг, дунё стандартларини ўрганинг ва ўзлигингиз билан ғурурланинг. Профессионализм чегара билмайди.

Маҳбуба Ҳасанова суҳбатлашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

АҚШ суди Жеффри Эпштейннинг ўлимидан олдин ёзиб қолдирган тахминий хатини оммага эълон қилди

Таъкидланишича, ушбу хат 2019 йил июл ойида Эпштейннинг камерадоши, собиқ полициячи Николас Тартальоне томонидан топилган

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

Юз миллионлаб мухлислар ЖЧ-2026 ни томоша қила олмаслиги мумкин

"Reuters" Ҳиндистон ва Хитойдаги келишувлар ҳал қилинмаганини FIFA учун жиддий муаммо сифатида баҳоламоқда.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биргина ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди ва Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган ўсмирлар (U-17) ўртасидаги Осиё кубогининг "D" гуруҳида иккинчи тур ўйинлари якунланди.

Зеленский: Путин "ниҳоят реал учрашувларга тайёр"

Зеленский, шунингдек, эълон қилинган сулҳ вақтида Россия оммавий ракета ва авиация зарбалари бермаганини, бироқ фронтда жанг ҳаракатлари давом этаётганини таъкидлади.

Мбаппенинг «эл-класико» олдидан қилган иши «Реал»ни ҳайратда қолдирди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳати сабабли «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юборди.

АҚШнинг дунёдаги обрўси Россияникидан ҳам пастга тушиб кетди

​2026 йилги янгиланган маълумотларга кўра, АҚШнинг глобал имиж кўрсаткичи икки йил олдинги плюс 22 фоиздан минус 16 фоизгача тушган

Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди

НУЖ ҳақидаги ҳужжатлар АҚШ президенти Доналд Трампнинг кўрсатмаси билан эълон қилинмоқда, у апрель ойида бу мавзудаги «қизиқарли» маълумотларни ошкор қилишга ваъда берган эди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.