Ижтимоий тармоқларда бир нечта қизларнинг ўзаро жанжали акс этган видео тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув натижасида қуйидагилар аниқланган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат тахминан 17.30ларда вояга етмаган, 2004 йилда туғилган Шаҳризода Я. танишлари билан Чилонзор туманидаги «Бунёдкор» стадиони олдидаги автотураргоҳда учрашиб, 2004 йилда туғилган Рухшона Б. уни ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилгани учун муносабатларни ҳал қилиб олмоқчи бўлган.
Оғзаки тортишув ўзаро жанжалга айланиб кетган ва Шаҳризода Я. таниши Рухшона Б.ни урган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади.
«Ҳурматли ота-оналар! Сўнгги кунларда вояга етмаганлар кўчада учрашиб, муносабатларни ҳал қилиб олмоқчи бўлаётганлиги, бундай можаролар жанжалга айланиб кетаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Фарзанд тарбиясига ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахслар масъул эканлигини унутманг. Агарда сиз, вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларингизни бажармасангиз Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилишингиз мумкин», дейилади ИИББ хабарида.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.