Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Сурияга кетиб, ИШИД террористик ташкилоти сафига қўшилишни мақсад қилган 2004 йилда туғилган қиз қамалди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бунга қизнинг ижтимоий тармоқлар орқали террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган «Абдуллох Зуфар», «Абдуллох Бухорий», «Содиқ Самарқандий» ва бошқаларнинг маърузаларини тинглаб, уларнинг таъсирига тушиб қолгани сабаб бўлган, дейилади хабарда.
Террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари: чапдан Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Бухорий, Содиқ Самарқандий.
У ноқонуний ташкилотларнинг аъзолари билан виртуал мулоқотга киришган ва Сурияга бориб, у ердаги ИШИД террористик ташкилоти сафига қўшилишни мақсад қилган. Бунинг учун ота-онасига билдирмай хорижга чиқиш паспортини расмийлаштирган.
«2021 йил 17 ёшимда ўзимда дин бўйича туғилган саволларга интернетдан жавоб олиш учун Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Бухорий, Содиқ Самарқандийларнинг маърузаларини эшитганман. Шунинг таъсирига тушиб адашиб қолдим. 2022 йилда бир қизга тилла зирагим ва кийим-кечагимни бериб, уйдагиларимдан яшириб, кийимларимни сақлаб туришини айтганман. Зиракни сотиб, чемодан сотиб олганман ва кийимларимни солиб қўйганман. Қолган пулига қизил паспорт сотиб олганман. Буни яқинларим билишмаган. 26 март куни Сурияга чиқиб кетмоқчи эдим. 25 март куни қўлга олиндим. Ҳақиқатдан ҳам қилган ишимдан пушаймонман», — деди у.
Қиз ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, қизнинг уяли телефони хотирасидаги материаллар орасида «Тавҳид ва жиҳод катибаси», «Ислом жиҳоди иттиҳоди» террористик ташкилотларига тегишли ҳамда ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маълумотларни топди.
Жиноят кодексида уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ёхуд намойиш этиш тақиқланган.
Суд ҳукмига кўра, мазкур фуқаро Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилди ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.