Тошкентнинг Юнусобод тумани «Фирдавсий» маҳалласи Инжобод кўчасидаги хонадонда 27 февраль куни соат тахминан 20:50 атрофида шу ерда ижара асосида яшаган беш талабанинг мурдаси топилган эди. Илк расмий маълумотларда йигитлар «номаълум моддадан ўткир заҳарланиш» оқибатида вафот этгани таъкидланган, бироқ гап айнан қайси модда ҳақида бораётганига аниқлик киритилмаган эди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» банди (одам ўлишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) аломатлари билан иш очилгани, бу эса ўлимлар, катта эҳтимол билан, ис гази оқибатида юз берганига ишора қилганига қарамай, фожиага овқатдан заҳарланиш ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Талабаларнинг айнан нима сабабдан вафот этгани дастлабки даврда уларнинг яқин қариндошларига ҳам маълум қилинмаган эди.
Юнусободдаги ушбу фожиага бир ой тўлиши муносабати билан «Дарё» иш бўйича айрим тафсилотларни очиқлашни сўраб Бош прокуратура матбуот хизматига мурожаат қилди.
Бош прокуратура ахборотида таъкидланишича, воқеа жойидан олинган озиқ-овқат маҳсулотлари Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик хизмати томонидан текширишдан ўтказилган. Хонадон эгаси Г.М., вафот этганлар билан бирга ижарада яшаган Н.А., «Бунёдкор-дудбўрон хавфсизлиги» компаниясининг дудбўронлар печка устаси З.Х. батафсил сўроқ қилинган.
«Шунингдек, 26 февраль куни соат 22:00 дан 27 февраль куни соат 09:00 оралиғида Инжобод кўчасидаги уйга қандай кучланишда табиий газ юборилгани ва одатий кунда табиий газ кучланишининг миқдори ҳақида ‘Ҳудудгазпойтахт"ан ҳамда Гидрометеорологик хизматидан шу вақт оралиғида бўлган об-ҳаво маълумотлари олинди», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Бош прокуратурадан «Дарё»га маълум қилишларича, бешала йигитнинг бари «ис газидан ўткир заҳарланиш натижасидаги ўткир нафас ва юрак қон-томирлари етишмовчилиги» оқибатида вафот этган. Бу Республика суд тиббиёт экпертиза илмий-амалий марказининг 15 мартдаги якуний хулосалари билан тасдиқланган.
Ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган беш талаба:
Тошкент ахборот технологиялари университети иккинчи курс талабаси Мавлонбек У. (2000 йилда туғилган, Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшаган);
Тошкент ахборот технологиялари университети иккинчи курс талабаси Раҳматулло С. (1998 йилда туғилган, Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшаган);
Тошкент ахборот технологиялари университети иккинчи курс талабаси Давронбек Ғ. (2000 йилда туғилган, Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшаган);
Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти иккинчи курс талабаси Оятулло И. (2000 йилда туғилган, Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшаган);
Тошкентдаги Инҳа университети биринчи курс талабаси Сардорбек Ҳ. (2000 йилда туғилган, Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшаган).
Маълумот учун, Юнусободдаги ушбу фожиадан сўнг бутун Ўзбекистон бўйлаб ижарада яшаётган талабаларнинг аҳволини ўрганиш бошланди, талабалар учун турар жойлар қуриш масаласи бош мавзулардан бирига айланди.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.