Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси гиёҳванд моддалар сотиладиган сайтга элтувчи QR-кодли баннерга буюртма берган шахсни аниқлади. Баннер Яшнобод туманига ўрнатилган, журналистлар томонидан унга диққат қаратилганидан сўнг олиб ташлаган эди.
ИИББ маълумотларига кўра, Яшнобод тумани ҳудудига баннерни жойлаштириш бўйича буюртмани 48 ёшли Ш. Ш. қабул қилиб олган ва ўрнатган. Буюртмачи эса ташқи рекламаларни тайёрлаш билан шуғулланувчи фирма раҳбари ҳисобланган Самарқанд вилоятида яшовчи 29 ёшли С. Х. бўлиб чиқди.
С. Х. худди шундай баннерни Самарқанд ҳудудига ҳам жойлаштирган. У ҳам демонтаж қилинди.
С. Х. буюртмани интернет орқали Россиядаги блогердан олгани, пулни банк картасига ўтказиб беришганини маълум қилган. У блогердан баннер дизайнини босишга тайёр ҳолда қабул қилиб олган.
Ш. Ш. ва С. Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178−1-моддаси 2-қисмида (фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик, худди шунингдек реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик) кўзда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузилди.
Шу каби баннерлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам ўрнатилиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар бошқа вилоятлардаги ички ишлар бошқармаларига юборилди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.