11 июль куни соат 19:15 да Мирзо-Улуғбек туманидаги Буюк Ипак Йўли кўчасида 36 ёшли Рустам У. “Cobalt” русумл автомобиль бошқариш давомида светофорнинг тақиқловчи сигнали остида тўхтаб турган автомобилларни четлаб ўтмоқчи бўлиб, қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган ва 27 ёшли Севара С. бошқарувидаги “Tracker” русумли автомобилга тўқнашган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
ЙТҲ натижасида “Tracker” йўловчиси 61 ёшли Лола С. бадан шикастлари билан шифохонага етказилди.
23 июль куни суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра йўловчига ўрта оғирликдаги бадан шикастлари етганлиги маълум бўлди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украинадан имкон қадар тезроқ хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувга рози бўлишни талаб қилмоқда, деб ёзади Politico.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.