Тошкентда эркак 15-қаватдан сакраб, вафот этди

Тошкентда эркак 15-қаватдан сакраб, вафот этди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 32 ёшли эркак турар жой биносининг 15-қаватидан сакраб, вафот этди.

Воқеа 18 ноябрь куни соат 21:07 да “Манзара” турар жой мажмуасида содир бўлган. Фуқаро Ш. Х. 23 ёшли рафиқаси Н.Р. билан бирга яшаб, воқеа содир бўлишидан икки кун олдин унга “осмонда учгиси келаётгани”ни айтган.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, эркак 2020 йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида шизофрения ташхиси билан рўйхатга олинган. Воқеа содир бўлган куни эркак турмуш ўртоғига ишга бормасдан, уйда қолишини сўраган. Н.Р. ишдан келгунига қадар эса эри ўз жонига қасд қилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўз жонига қасд қилиш сабаблари аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!