У корхона ҳудудида техник талабларга риоя қилмаганлиги учун муҳандис билан жанжаллашган.
Тошкент шаҳри Сергели туманидаги "Автобуслар саройи"дан бирида ҳайдовчи бўлиб ишловчи эркак калтаклангани айтилмоқда. Бу ҳақда унинг аёли "Миллар"га хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 12 июль куни содир бўлган.
Жабрланувчининг аёли эса воқеани қуйидагича изоҳлади:
"Ҳозир аҳволи яхши, шифохонада ётибдилар. Операция қилинди. Ҳаттоки итга ҳам бундай муомалада бўлмайди. Хўп, ёқмаса гараждан бўшатиб юборгин, демайдими? Менинг ҳам 3 та болам бор. Ҳеч ким болаларим ҳақида сўрагани йўқ. Улар шунақа дўппослаган-ки, йиқилган ҳолатида ҳам яна урган".
4-автобус саройи ҳуқуқшуноси эса ҳайдовчининг корхона ҳудудига ўзининг шахсий масаласи юзасидан ички тартиб қоидаларига риоя қилмаган ҳолда келганлигини маълум қилди.
"Техник муҳандисимиз у билан суҳбатлашаётганда ўзаро жанжаллашиб, ҳақоратлаган. Ҳайдовчимиз муҳандисимизни шахсий транспорт воситасига ўтказиб, корхона ҳудудидан ташқарига олиб, чиқиб кетган. У ерда нима бўлгани бизга номаълум. Маълум вақтдан сўнг қайтиб келиб, ҳайдовчимизнинг акаси ва уларнинг бир нечта танишлари маст ҳолатда келиб, муҳандисимизни ҳам ҳақоратлаган".
Таъкидланишича, муҳандиснинг ҳам жанжал оқибатида тиши ва бурни синган.
Ҳайдовчининг аёли эса турмуш ўртоғи ўша куни ичмаганлигини, раҳбарият камерадаги ёзувларни кўрсатмаганлигини ва калтаклашни ўрнига огоҳлантириб, ойлигидан олиб қолиши кераклигини таъкидламоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Фуқарога етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.