Францияда Европа қисми ҳудудининг деярли барчасини қамраб олган кучли иссиқлик туфайли икки киши вафот этди. Бу ҳақда Франциянинг Экологик ўтиш масалалари бўйича вазири Аньес Панье-Рюнаше Парижда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
“Қаттиқ иссиқлик туфайли соғлиғининг ёмонлашиши билан бевосита боғлиқ икки ўлим ҳолати қайд этилди”, – деди у.
Яна 300 нафардан ортиқ инсонга қутқарувчиларнинг шошилинч ёрдами зарур бўлган.
Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг июни Францияда об-ҳаво кузатувлари тарихи бўйича энг иссиқ ойлардан бири бўлди — фақат 2003 йилда ўртача ҳарорат бундан юқори бўлган.
1 июль куни кузатилган иссиқлик тўлқинига тўхталар экан, у бу метеорологик ҳолатнинг энг юқори нуқтаси ортда қолганини қайд этди. Яқин кунларда мамлакатнинг шимолий ва шимолий-ғарбий ҳудудларидан бошлаб ҳарорат пасайиши кутилмоқда.
30 июнь куни Франциянинг миллий метеорология хизмати — Meteo France жуда юқори ҳарорат туфайли мамлакатнинг Европа қисмида жойлашган 16 та департаментда, жумладан Парижда ҳам 1 июль куни об-ҳаво бўйича энг юқори хавф даражасини жорий этганини эълон қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, баъзи коммуналарда ҳарорат 41 даражагача етган, Парижда эса максимал ҳарорат 39 даражани ташкил этган.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.