Тошкентда 21 ёшли йигит 4 нафар тенгдошига пичоқ урди. Сабаби маълум

Тошкентда 21 ёшли йигит 4 нафар тенгдошига пичоқ урди. Сабаби маълум

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида судья Зохиддин Нуриддинов раислигида қасддан баданга оғир, ўртача оғир ва енгил шикаст етказган 21 ёшли йигитга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

2002 йилда туғилган судланувчи ижтимоий фойдали меҳнат фаолияти билан шуғулланмасдан жиноят содир этиш йўлига кириб, Соғлиққа қарши жиноятлар туркумига кирувчи қасддан баданга шикаст етказишда ифодаланган жиноятларни содир этган.
Жумладан, у тунги соат тахминан 21:40 лар атрофида Олмазор тумани, Қора-Қамиш 2/4 даҳасида жойлашган кийим-кечаклар дўкони олдида 2002 йилда туғилган таниши (жабрланувчи) билан келиб чиқган келишмовчилик натижасида ўзаро жанжаллашишади. Жанжал натижсида таниши судланувчини қўлининг мушт қисми билан урганлиги сабабли ўзаро муштлашиб кетишган. Муштлашув вақтида ўткир тиғли жисм яъни, пичоқдан фойдаланиб, танишининг танасини турли жойларига тан жарохати етказган, ҳамда у билан бирга келган 1999 ва 2001 йилда туғилган фуқароларнинг ҳам танларининг турли қисмларига пичоқ билан жарохат етказган. Шу вақтда уларни ажратишга уринган фуқарони қўлига пичоқ билан тан жарохати етказган ва ҳодиса жойидан яшириниб, ашёвий далил ҳисобланган пичоқни йўқ қилиш мақсадида Олмазор тумани Қ/Қ дахасидан оқиб ўтувчи “Аччи” каналига ташлаб юборган.

Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, биринчи жабрланувчи ОҒИР, иккинчи жабрланувчи ЎРТАЧА ОҒИР, учинчи ва тўртинчи жабрланувчилар эса ЕНГИЛ тан жарохатлари олган. Яъни:
1. Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, 2002 йилда туғилган жабрланувчи кўкрак қафаси ўнг томон қўлтиқ ости орқа чизиғи бўйлаб кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғига тешиб кирган ўнг ўпка бўлаги ва диафрагмани тешиб ўтиб, жигар усти танасини тешиб кирувчи санчилган кесилган яраси, кўкрак қафаси ўнг томон ўрта умров чизиғи бўйлаб ва қолтиқ ости олди чизиғибўйлаб санчилган кесилган яралари, ўнг томонлама гематоракс, гемоперитонеум, постгемарогик шок 3 даражаси каби тан жарохатлари олган. Ушбу тан жарохатлари етказилган вақтда ҳаёт учун хавфли ҳисобланиши ва шу белгисига кўра ОҒИР тан жарохатлари туркумига кириши аниқланган.

2. Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, 1999 йилда туғилган жабрланувчида чап билак юқори учлиги сохаси санчилган кесилган яраси, 3-4-5 бармоқлар ёзувчи мускуллар ва кафтнинг узун ва калта ёзувчи мускуллари тўлиқ узилиши, чап билак мускуллараро тери ости гематомаси каби тан жарохатлари олганлиги, ушбу тан жарохатлари соғлиқни узоқ, 21 кундан кўп бўлган муддатга бузилишига олиб келиши ва шу белгисига кўра ЎРТАЧА ОҒИР тан жарохатлари туркумига кириши аниқланган.

3. Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, 2001 йилда туғилган жабрланувчида кўкрак қафаси олди тана ўрта чизиғидан бироз ўнг томонда санчилган-кесилган тикилган яраси каби танжарохатлари, ушбу тан жарохатлари соғлиқни қисқа, яни 6-кундан кўп аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келиши ва шу белгисига кўра ЕНГИЛ тан жарохатлари туркумига кириши аниқланган.

4. Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, жанжаллашаётганларни ажратишга уринган жабрланувчи эса ўнг қўл билак олди юзаси пастки учлигидан кесилган тикилган яраси каби танжарохатлари, ушбу тан жарохатлари соғлиқни қисқа, яни 6-кундан кўп, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келиши ва шу белгисига кўра ЕНГИЛ тан жарохатлари туркумига кириши аниқланган.

Мазкур жиноят иши юзасидан судланувчи тариқасида сўроқ қилинган судланувчи айбловга ТЎЛИҚ ИҚРОРлигини билдирди.

ЖИБ Олмазор туман судининг ҳукми билан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисмининг “л” банди, 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисмининг “в, м” бандлари, 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этган йигит 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!