Тошкентда 12 ёшли қизнинг жасади топилган ташландиқ ҳудуд ободонлаштирилади

Тошкентда 12 ёшли қизнинг жасади топилган ташландиқ ҳудуд ободонлаштирилади

Жорий йил 31 январь куни Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилганди. Бош прокуратура унинг вафотида 29 ёшли эркакни гумондор деб топиб, қўлга олди. Марҳуманинг оила аъзолари қотиллик юз берган маҳалланинг кўчалари ёритилмаслиги, ёлғизоёқ кўчалар ҳам кўплиги, қолаверса, йўлларда камералар йўқлиги ҳақида эътироз ҳам билдирганди.

Туман ҳокимлиги матбуот котибининг маълум қилишича, қизчанинг жасади топилган ташландиқ майдон ҳозирда тозаланиб, ободонлаштириш ишлари бошланди.

Ҳозир тумандаги 12-автобус саройи ҳудудидан бошлаб ташландиқ дала майдонигача тозалаш, ободонлаштириш ишлари кетмоқда. Дарахтларнинг ортиқча шохлари олиниб, йўллар очилади, чироқлар ўрнатилади, дейилади хабарда.

Келтирилишича, февраль ойида "Очиқ буджет" лойиҳаси доирасида камералар ўрнатиш бўйича ташаббус киритилади.

Адлия вазири маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова ушбу жойга кичкина ёдгорлик ўрнатишни таклиф қилди.

"Мен ушбу жойга кичкина ёдгорлик ўрнатишни таклиф қиламан — бир туп атиргул бутасида очилмай турган ғунча тимсоли акс этган. Муслимани унутмаслигимиз учун, бундай фожианинг такрорланишига йўл қўймаслигимиз учун", - деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!