Тошкент вилоятида эр-хотин ис гази сабаб вафот этди

Тошкент вилоятида эр-хотин ис гази сабаб вафот этди

Кеча, 3 март куни Янгийул тумани "Марказ " МФЙдаги уйлардан бирида 68 ёшли эркак ва унинг турмуш ўртоғи ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Uznews.uz Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга таяниб, хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаролар эрталаб уйидан жонсиз ҳолатда топилган. Дастлабки маълумотга кўра, уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш, мия ва ўпка шишиши сабаб бўлганлиги, бунинг исботи тариқасида ички аъзоларининг алвон-қизғиш рангдалиги маълум қилинган.

Ҳозирда ҳодиса бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!