Тошкент ҳамда Сурхондарё вилояти ҳудудларида маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифларини тартибга солиш мақсадида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди.
Унга кўра:
— Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида жисмоний шахслар яъни аҳоли учун 7 840 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга1 м³ учун 82 880 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди. Белгиланган тўлов тарифи Тошкент вилояти «Тоза Ҳудуд» давлат унитар корхонаси ҳамда «Ангрен Бунёд Файз» МЧЖ, «Нурли йўл марвариди» МЧЖ, «Оҳангарон санитария тозалаш» МЧЖ, «Раҳнамо Сервис» МЧЖ, «Зеро-Wасте» МЧЖ каби санитар тозалаш корхоналари учун тасдиқланди.
— Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар яъни аҳоли учун 7 000 сўм (ҚҚСсиз) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 122 219 сўм (ҚҚСсиз) миқдорида тўлов тасдиқланди. Белгиланган тўлов тарифи «Тоза ҳудуд» УК, «Био Техно Эко» МЧЖ, «Био Тех Эcо» МЧЖ, «Қизириқ инвест» МЧЖ, «Сале кингдом» МЧЖ ва «Шўрғун коммунал фойдаланиш» МЧЖ каби санитар тозалаш корхоналари учун амал қилади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу чора-тадбирлар давлатимиз раҳбарининг «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.