Тошкент туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди

Тошкент туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди

Бугун, 30-май куни соат 13:59 да Тошкент вилояти Тошкент тумани “Абдурахмонов” МФЙда жойлашган бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:24 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:47 да ўраб олинган ва соат 15:15 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 3 та хонадоннинг тахминан 450 кв.м майдонда том ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!