Тошкент туманида 4 эгизак туғилди
Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли аёл 4 нафар эгизак (3 қиз,1 ўғил) фарзандли бўлди. Республика Перинатал марказида ўтказилган жарроҳлик амалиёти мувафаққиятли олиб борилиб, она ва болалар ҳолати Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят бошқармаси томонидан қаттиқ назоратга олинди.
Керакли барча муолажалар давом эттирилмоқда. Янги туғилган чақалоқлар интенсив даволаш муолажаларини олмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).