Instagram'да “Жасжан” номи билан танилган Жасур Шодиев Тошкент шаҳридаги боғларнинг бирида ўткинчи қиз билан можаро чиқариб, уни видеотасвирга олгани учун жазоланди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 13 январь куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган Tashkent City боғида содир бўлган. 1997 йилда туғилган Жасур Шодиев 2005 йилда туғилган С.С. билан жамоат жойида жанжал чиқарган. Ўтказилган текширув жараёнида ушбу ҳолат блогер ва унинг таниши С.С. томонидан ўзаро саҳналаштирилгани ва ижтимоий тармоқда жойлаштириш учун видеога олингани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судига юборилган.
Суд блогерга 5 сутка маъмурий қамоқ, унинг шеригига эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинлади.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.