Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва гиёҳванд моддаларни сотаётган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва гиёҳванд моддаларни сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Ж., М.К. ва бошқалар таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 120 дона “Pregabalin Capsules” номли дори воситасини фуқаро А.А.га 4,8 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, М.К.нинг автотранспорт воситасидан таркибида 0,15 грамм фаол гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган “Марихуана” ҳамда 750 минг сўм қалбки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!