Тошкент молия институти масофавий таълим шаклига ўтди

Тошкент молия институти масофавий таълим шаклига ўтди

​Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент молия институтида ўқув жараёни 2021 йил 26 мартдан 8 апрелга қадар (14 кун) босқичма-босқич масофавий шаклда ташкил этилади.

Институтда ўқув жараёнини масофавий шаклда ташкил этиш бўйича барча шароитлар яратилганлигини инобатга олиб, дарслар факультетларга ўрнатилган Wi Fi қурилмалари ҳамда юқори тезликдаги интернетга уланган компьютер хоналаридан фойдаланган ҳолда, ZOOM видеоалоқа дастури орқали, дарс жадвалида белгиланган вақтларда ўтилиши таъминланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!