Афғонистон Олий таълим вазирлиги 500 нафар афғон талабанинг Россияга ўқишга боришини тақиқлади, дея Афғонистоннинг “Толибон” ҳаракатига мухолиф бўлган “Ҳашт-э Собҳ” газетаси хабар берди.
Сўнгги уч йил мобайнида толиблар нафақат афғон қизлари ва аёлларини ижтимоий, таълим ва илмий ҳаётнинг барча жабҳаларидан маҳрум этди, балки эркаклар учун ҳам кўплаб чекловлар жорий қилди. Гуруҳ талабалар “Россияга мусулмон бўлиб кетиб, уйга коммунист бўлиб қайтади” деган баҳонани рўкач қилиб, уларнинг кетишига тўсқинлик қилмоқда, деб ёзади нашр.
Нашрнинг хабар беришича, Афғонистон Олий таълим вазирлиги яқинда 500 нафар талабанинг Россияга боришини яна бир бор тақиқлаб, “уларнинг эътиқодлари у ерда бузилиши мумкинлигини” айтган. Россия стипендияларига даъвогар бўлган талабалар 2023 йилда рўйхатдан ўтганликларини ва 2024 йилда имтиҳонларни муваффақиятли топширганларидан сўнг барча маъмурий тартиб-қоидаларни бажарганликларини таъкидлашмоқда.
Талабаларнинг айтишича, кенг тарқалган қашшоқлик ва ишсизликка қарамай, уларнинг ҳар бири сафар ҳужжатлари ва тиббий кўриклар учун 100 доллардан 150 долларгача маблағ сарфлаган.
Бир неча ойлик кутиш ва кўплаб учрашувлардан сўнг, Россия элчиси ва Кобулдаги Россия фан ва маданият уйи раҳбари талабаларга муаммоларни Россия эмас, балки Афғонистон Олий таълим вазирлиги келтириб чиқараётганини маълум қилдим, деб ёзади “Ҳашт-э Собҳ”.
Стипендия олишга даъвогар талабалар, “Толибон”нинг бу ҳаракатлари ёшларнинг ёрқин келажак ва олий маълумот олиш каби асосий ҳуқуқларини рад этиш эканлигини таъкидламоқдалар.
Талабалар Россия ҳукуматини уларнинг муаммосини ҳал қилиш учун “Толибон" ҳаракати билан мулоқот ўрнатишга чақирмоқда. Уларнинг айтишича, ўтмишда ҳам толиблар афғон талабаларининг Россияда таълим олишига тўсқинлик қилган, аммо Россия талабаларга Эрон орқали ўқув визаларини олиш ва тегишли университетларга ўқишга киришда ёрдам берган.
Нашр билан суҳбатда бўлган яна бир афғон талабасига кўра, Афғонистон Олий таълим вазирлиги амалдорлари талабаларнинг эътиқодлари Россияда бузилишини, айнан шунинг учун у ерда ўқишга рухсат берилмаганини айтган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.