Бу ҳақда “Толибон” ҳукумати Мудофаа вазирлиги баёнотида қайд этиилди.
Баёнотда, шунингдек, жорий йил 4 феврал куни “Америка овози” нашри эълон қилган 7 та вертолётнинг Ўзбекистондан АҚШга топширилганига оид хабарга ҳам муносабат билдирилади.
"Ислом Амирлиги бу масаладан хавотирда, чунки бу вертолётлар Афғонистонга тегишли бўлиб, аввалги маъмурият амалдорлари қочиб кетганидан кейин Ўзбекистонга олиб ўтилган, шунинг учун уларни Афғонистонга қайтариш керак. Бу вертолётларнинг ҳар қандай сабабга кўра АҚШга берилиши биз учун қабул қилиниши мумкин эмас", дейилади “Толибон” ҳукуматининг Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Маълумот учун, 2021 йилнинг август ойида афғон ҳарбийлари томонидан Ўзбекистон ҳудудига Embraer EMB 314 Super Tucano ва Pilatus PC-12 русумдаги 22 та ҳарбий самолёт ва UH-60 Black Hawk, MD-530 ва Mi-17 русумдаги 24 та вертолёт олиб ўтилган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) интизом қўмитаси Исроил футбол ассоциациясини (IFA) кўплаб қоидабузарликлар учун жаримага тортди, деб хабар бермоқда Lequipe ФИФА расмий сайтига таяниб.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.