Токио Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Токио Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Япония Украинадаги урушда қатнашган россиялик жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан иқтисодий санкцияларни кенгайтирди. Чекловлар 12 жисмоний ва 36 юридик шахсни, шу жумладан Тинкофф Банкни ўз ичига олди, уларнинг Япониядаги активлари март ойи охирида музлатилади.

Санкция рўйхати «Калашников», «Алмаз-Антей», «Уралвагонзавод», «Атомфлот» концерни, шунингдек, «Аврора» ва «Импульс» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларига ҳам қўшилди.

Чеченистон, Калуга ва Ростов вилоятларидаги болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсманларга, шунингдек, Красноярск ўлкаси собиқ губернатори ўғли Артём Уссга нисбатан ҳам санкциялар жорий этилган. Улар билан молиявий ва савдо алоқалари тақиқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!